Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
SpaceX Ой ракетасининг иккинчи синов парвози муваффақиятсиз тугади
Ракетанинг биринчи қисми ажратилганидан кейин ҳавода портлади ва тахминан 10 дақиқалик парвоздан кейин кема билан алоқа узилиб қолди.
SpaceX компаниясининг Ой ва Марсга парвоз қилиш учун мўлжалланган Starship ўта оғир ракетаси 18 ноябр куни иккинчи орбитал синов парвозини якунлай олмади.
Компания хабарига кўра, ракетанинг биринчи қисми ажратилганидан кейин ҳавода портлади ва тахминан 10 дақиқалик парвоздан кейин кема билан алоқа узилиб қолди.
Парвоз SpaceX компаниясининг Техас штатидаги Starbase учириш майдонидан маҳаллий вақт билан 7:00 да амалга оширилди.
Кўп марта фойдаланиш мумкин бўлган ракета тизими Ship 25 космик кемаси ва Super Heavy ташувчисидан иборат эди. Унинг баландлиги 122 метр бўлиб, дунёда яратилган бошқа ҳар қандай ракетадан узунроқ. Super Heavy ташувчиси NASA томонидан Ойга парвоз қилиш учун яратилган Space Launch System (SLS) оғир ракетасидан икки баравар кучли.
Синов парвози учувчисиз режимда амалга оширилди. Иккинчи парвоз пайтида ракетанинг Ер атрофида тўлиқ бўлмаган бир марта айланиб чиқиши режалаштирилган эди. Кейин Ship 25 кемаси Ҳавайи ороллари яқинидаги Тинч океанига қўниши керак эди.
Апрел ойида амалга оширилган биринчи синов парвози ҳам муваффақиятсиз якунланди. Кема учирилганидан сўнг ташувчидан ажрала олмади ва орадан 4 дақиқа ўтгач, SpaceX буйруғи билан Мексика кўрфази узра ўзини-ўзини портлатиб юборди.
Мавзуга оид
18:28 / 24.06.2026
SpaceX акциялари арзонлади, Илон Маск триллионер мақомини йўқотди
21:42 / 12.06.2026
Илон Маск — инсоният тарихидаги биринчи триллионер
16:26 / 12.06.2026
Илон Маск дунёдаги илк триллионерга айланиш арафасида: SpaceX акциялари сотувга чиқяпти
08:50 / 12.06.2026