Ўзбекистон | 09:59 / 19.11.2023
13665
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими қоидани бузди

Қўқон шаҳрида ЙҲХ ходими пиёдалар йўлкасида тўхтаб тургани акс этган видео тарқалди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими қоидани бузди. Вилоят ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига тегишли бўлган махсус транспорт воситасининг йўл ҳаракати қоидаларини бузгани акс этган видеолар тарқалди. Унда Lacetti русумли 40 145 VSF давлат рақам белгили транспорт воситаси ҳайдовчиси Қўқон шаҳри Тўлабой кўчасида амалдаги йўл ҳаракати қоидаларининг 91-бандига амал қилмай, пиёдалар йўлкасида тўхтаб тургани акс этган.

Ҳайдовчисига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид