Фарғона вилояти Бағдод туманида автомобил йўлининг бир қисми ўпирилиб тушди. Вилоят ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, 24 февралга ўтар кечаси Фарғона ҳалқа автомобил йўлининг 286-километрида йўл қопламаси чўкиб қолган.

Бунга йўлнинг ўнг томонидан оқиб ўтувчи Фарғона каналида сув сатҳи кўпайиб, автомобил йўлининг таг қисмидан сизиб ўтиши сабаб бўлган.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

A post shared by Kun.uz (@kun.uz)