Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўқонда “ошкора қотиллик”: кўпйиллик чинор куппа-кундузи кесиб кетилди
Қўқон шаҳрида кўп қаватли уй ёнида чинор дарахти ҳеч қандай асос ва тегишли ҳужжатларсиз кесилди. Дарахткушлар уни яроқсиз ҳолга келтириш учун бир неча бор кесишга уринган.
Фото: Экология бошқармаси
Қўқон шаҳридаги кўп қаватли уй ёнидаги кўпйиллик чинор дарахти кесиб ташлангани юзасидан Фарғона вилоят Экология бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, "Зилол" МФЙ А.Хўқандий мавзеси 53-кўп қаватли уй жойлашган ҳудудда соғлом чинор дарахти арралаб кетилган.
“Ўрганишда ҳақиқатдан ҳам ҳудудда номаълум шахслар томонидан ҳеч қандай рухсатномасиз кўпйиллик чинор дарахтининг тагидан ярим қисмига қадар арралаб кетилган ҳолати аниқланди”, — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ҳолат юзасидан тегишли ташкилот ходимлари иштирокида тезкор суриштирув ишлари олиб борилиб, далолатнома тузилган ҳамда ўсимлик дунёсига 117 млн сўм зарар етказилгани ҳисобланган.
Хабарда иш бўйича тўпланган ҳужжатлар Қўқон шаҳар прокуратурасига топширилгани ва ҳозирда терговга қадар ўрганиш ишлари олиб борилаётгани билдирилган.
Қайд этиш жоиз, мазкур чинор дарахтининг кесилишига оид тармоқларда пайдо бўлган видеоларда дарахтни биринчи марта кесиш бошланганда профилактика инспектори ва экология бўлими ходимлари дарахткушларни ушлаган бўлса-да чора кўрилмагани, эртасига эса дарахтни кесишга яна бир марта уриниб, уни яроқсиз ҳолга чиқаришгани баён қилинган. Уларнинг оқ рангли Damas машинасида келиб, дарахтни кесгани таъкидланган.
Мавзуга оид
12:58 / 28.11.2025
Экологик қоидабузарлик ҳақида хабар берган фуқарога жаримадан 15 фоиз мукофот берилади
12:51 / 24.11.2025
Йўлларда чанг ва чиқиндиларга қарши: очиқ юк платформаларини ёпиш талаб этиляпти
16:36 / 14.11.2025
Чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаш бўйича қарийб 10 минг ҳолат аниқланди
13:41 / 08.11.2025