Ўзбекистон | 10:38 / 20.11.2023
4416
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Туркманистон ТИВ раҳбарлари Ашхободда учрашди

Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг кенг кўламли кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилган.

Фото: ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ашхобод шаҳрида Туркманистон вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан музокаралар ўтказди.

«Ашхобод шаҳрида Туркманистон вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов жаноблари билан самарали учрашув ўтказдик», - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. 

Суҳбат чоғида мамлакатлар ўртасида ҳар соҳада жадал ривожланиб бораётган икки томонлама муносабатларнинг кенг кўламли кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилган.

Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари 8 ноябр куни Тошкентда икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилган эди.

Мавзуга оид