Жамият | 10:05 / 22.11.2023
19829
1 дақиқада ўқилади

Фарғонада эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди

Қўқон шаҳрида эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди. Ҳозирда ўлим юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. 

Жорий йилнинг 21 ноябр куни Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди.

“Амирқулмерган” МФЙ Навбаҳор кўчасида яшаган 51 ёшли фуқаро ва унинг 49 ёшли турмуш ўртоғи хонадонининг ётоқхонасида вафот этган. Шифохона томонидан тақдим этилган дастлабки хулосасида уларнинг ўлимига ис газидан ўткир заҳарланиш сабаб бўлгани кўрсатилган.

Ҳозирда марҳумларнинг ўлими юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Терговга кадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид