Иқтисодиёт | 14:20 / 22.11.2023
18671
1 дақиқада ўқилади

Хитой Ўзбекистоннинг уч ҳудудида логистика маркази очади

Томонлар Андижон, Навоий ва Қорақалпоғистонда янги логистика марказлари ташкил этиш бўйича келишувга эришди.

Фото: Транспорт вазирлиги

Хитойнинг Hichain компанияси Ўзбекистонда логистика марказлари очади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири бошчилигидаги делегациянинг Хитойга ташрифи доирасида Гуанчжоуда Ўзбекистон-Хитой бизнес-форуми ўтказилди.

Унинг доирасида Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров Хитойнинг Hichain Supply Chain компанияси президенти билан учрашди.

Учрашувда компания билан ҳамкорликда Андижон, Навоий ва Қорақалпоғистонда янги логистика марказлари ташкил этиш билан боғлиқ жиҳатлар муҳокама этилди.

Томонлар бу йўналишдаги ҳамкорлик алоқаларини тезлаштириш ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тегишли меморандумни имзолади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид