Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Муфтийга янги ўринбосар тайинланди
Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Фото: Мусулмонлар идораси
Мусулмонлар идораси матбуот хизматининг маълум қилишича, Муҳаммадсиддиқов Тошкент ислом институти ректори вазифасидан ажралмаган ҳолда муфтий, шайх Нуриддин Холиқназарга ёшлар ишлари бўйича ўринбосари бўлади.
Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Миср Араб Республикасининг Қоҳира давлат университети ва Тошкент давлат шарқшунослик институтини тамомлаган.
Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов ўз фаолияти давомида Дин ишлари бўйича қўмита бўлим бошлиғи, Ўзбекистон халқаро ислом академияси проректори, кафедра мудири вазифаларида ишлаган, сиёсий фанлар доктори (DSc).
Профессор 2023 йил январ ойидан ҳозирга қадар Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори вазифасида фаолият юритиб келмоқда.
Мавзуга оид
12:27 / 25.11.2025
Ўзбекистондаги барча масжидларда ёмғир сўраб, «истисқо» намози ўқилади — Мусулмонлар идораси
18:08 / 04.04.2025
«Профилактик тадбирларни тўғри тушунишингизни сўраймиз» – Мусулмонлар идораси масжидлардаги техник назорат ишлари ҳақида
13:03 / 14.11.2024
«Йил имоми»га Ҳаж йўлланмаси топширилди
16:54 / 23.08.2023