Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин Украинани тинчлик музокараларини рад этишда айблади
Путиннинг сўзларига кўра, Россия ҳеч қачон Украина билан тинчлик музокараларидан воз кечмаган.
Россия ва Украина ўртасида музокаралар олиб борилмаётгани учун жавобгарлик Киев зиммасида, деди Россия президенти Владимир Путин. «Россия Украина билан тинчлик музокараларидан ҳеч қачон воз кечмаган. Россия эмас, балки Украина музокара жараёнидан чиқиб кетаётганини очиқ эълон қилди», - деди Путин 22 ноябр, чоршанба куни G20 етакчилари саммитида видео-алоқа орқали чиқишида. У Украина президенти Володимир Зеленскийни Россия билан бундай музокараларни тақиқловчи фармонни имзолаганликда айблади.
Путин қайси фармон ҳақида гапираётганига аниқлик киритмади. 2022 йил сентябрида Зеленский бутун Россия вакиллари билан эмас, шахсан Путин билан музокара олиб бориш мумкин эмаслиги ҳақидаги фармонни имзолаганди.
Путин Украинага ўрнига Ғазодаги уруш ҳақида гапирди
Бундан ташқари, Путин ўзидан олдин сўзлаган дунё етакчиларининг Россиянинг Украинада давом этаётган урушидан ҳайратда қолганликлари ҳақидаги баёнотларига хос тарзда муносабат билдирди: «Мен тушунаманки, бу уруш, одамларнинг ўлими ларзага келтиради. 2014 йилда Украинадаги қонли тўнтариш, унинг ортидан Киев режимининг Донбассдаги халқига қарши уруши - бу ҳайратланарли эмасми? Фаластин ва Ғазо секторидаги тинч аҳолининг қириб ташланиши бугунги кунда ҳайратланарли эмасми?» - деди Россия президенти.
Россия ва Украина музокараларга тайёр эмас
Володимир Зеленский Киев Россиянинг 1991 йилги чегараларга қўшинларини олиб чиқиб кетишини тинчлик ўрнатишнинг зарурий шарти деб билишини бир неча бор таъкидлаган. «Биз ҳозир Россияга нимадир беришимизнинг имкони йўқ», деди Украина президенти ноябр ойи бошида.
Путин, шунингдек, аввалроқ аннексия қилинган ҳудудлар мақоми эҳтимолий музокаралар давомида муҳокама қилинмаслигини таъкидлаган эди.
ОАВ: АҚШ ва ЕИ Киев билан тинчлик музокараларини муҳокама қилмоқда
Ноябр ойи бошида Американинг NBC телекомпанияси номи ошкор этилмаган манбаларга таяниб, АҚШ ва Европа Иттифоқи вакиллари Украина ҳукумати билан тинчлик музокаралари контурлари ва Киевнинг эҳтимолий ёнбосишини муҳокама қила бошлагани ҳақида хабар берди.
Ўз навбатида, НАТО Россияни янги ҳарбий ҳаракатлардан тўхтатадиган «баъзи хавфсизлик кафолатларини» таклиф қилиши мумкин. Ўта «нозик» мавзуларни ўз ичига олган ушбу музокараларнинг бир қисми 50 дан ортиқ давлатни ўз ичига олган Украина бўйича алоқа гуруҳининг октябрдаги йиғилишида бўлиб ўтди, дея таъкидлайди NBC.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
14:20 / 11.06.2026