Ўзбекистон | 22:54 / 23.11.2023
7521
1 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг бир кўчасида ҳаракатланиш қисман чекланади 

Шайхонтоҳур туманидаги Абдулла Қодирий кўчасида таъмирлаш ишлари олиб борилади. 

24 ноябр куни Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туманидаги Абдулла Қодирий кўчасида транспорт воситаларининг ҳаракати қисман чекланади. Бу ҳақда Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди. 

Қайд қилинишича, Шайхонтоҳур туманидаги Абдулла Қодирий кўчасида Лабзак кўчасидан Шароф Рашидов шоҳ кўчасигача бўлган қисмида жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилади. 24 ноябр куни соат 9:00 дан бошлаб, йўлнинг бир тарафи ёпилиб, ҳар икки йўналишдаги ҳаракат йўлнинг иккинчи тарафидан ўтади. 

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тирбандликнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилмоқда.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид