Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда болалар орасида пневмонияга чалиниш кескин кўпайди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Хитойдан сирли респиратор касаллик эпидемияси ҳақида маълумот беришни сўради.
Хитойда янги респиратор вирус тарқалиб, болаларни оммавий равишда қамраб олди. Sky News маълумотларига кўра, маҳаллий матбуотда ота-оналар ва болалар билан тўлиб кетган шифохоналар ҳақидаги видеолар кўпайиб кетган.
23 ноябр куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Хитой шимолида болалар орасида номаълум пневмония ўчоқлари ҳақида хабар берди. Қайд қилинишича, бир-биридан 500 мил узоқликда жойлашган Пекин ва Лиаонинг шаҳарларидаги болалар шифохоналари «беморлар билан тўлиб кетган».
«Кўплаб болалар шифхонага ётқизилди. Уларда йўтал йўқ, аммо юқори ҳарорат (иситма) ва ўпкада тугунлар кузатилмоқда», деб маҳаллий фуқаро сўзларини келтирди агентлик.
ЖССТ Хитойга болаларда қайд этилган эпидемия бўйича лаборатория натижалари ҳақида расмий сўров юборган. ЖССТ Хитойдан профилактика чораларини кўришни, жумладан эмлаш, ниқоб кийиш, масофани сақлаш, касал бўлганда уйда қолиш ва мунтазам равишда қўл ювишни тавсия қилмоқда.
Хитой расмийлари касаллик кўпайишини об-ҳавонинг совиб кетиши, шунингдек, COVID-19 бўйича чекловлар олиб ташланиши ва маълум патогенларнинг тарқалиши билан боғламоқда.
2023 йил май ойида ЖССТ коронавируснинг пандемия ҳолатини бекор қилган эди. Ташкилот хабарига кўра, коронавирус грипп ва бошқа респиратор вирусли инфекциялар билан бир қаторда мавсумий касалликка айланган.
Мавзуга оид
20:58 / 26.05.2026
Африкадагилар Эбола безгаги тарқалишини жиловлай олмаяпти
22:16 / 25.05.2026
ЖССТ Конгода Эбола эпидемияси назоратдан чиқиб кетгани ҳақида огоҳлантирди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
20:13 / 19.05.2026