Ўзбекистон | 09:01 / 25.11.2023
2426
1 дақиқада ўқилади

Венада Ўзбекистон-Австрия ҳукуматлараро комиссияси мажлиси ўтказилади

ТИВда жорий йилнинг 1 декабр куни Вена шаҳрида Ўзбекистон-Австрия иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлиси ва қўшма бизнес-форумни ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.

Фото: Дунё

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Ойбек Шахавдинов Австрия Федерал ташқи ишлар вазирлигининг кўп томонлама халқаро ҳуқуқ бўлими бошлиғи Матиас Радостич раҳбарлигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон-Австрия муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, жумладан, турли соҳаларда қўшма тадбирлар ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. Жорий йилнинг 1 декабр куни Вена шаҳрида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлиси ва қўшма бизнес-форумни ўтказиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид