16:54 / 26.11.2023
14223

Ғазода вақтинчалик сулҳ. Икки томондан озод этилганларнинг илк фотосуратлари

Ҳозиргача томонлар ўртасида икки мартадан асирлар ва маҳбусларни алмашиш жараёни ўтказилди. Воситачилар сулҳ узайтирилиши ва алмашув жараёни давом этишига умид қилмоқда.

24 ноябр тонгида Исроил мудофаа армияси ва фаластинликларнинг ҲАМАС ҳаракати ўртасида Ғазо секторида тўрт кунга ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни кўзда тутувчи сулҳ амалга кирди. Кун охирида Қизил хоч воситачилигида секторда гаровда ушлаб турилганларнинг 13 нафари қайтарилди. Бунга жавобан Исроил қамоқхонадан 39 нафар фаластинлик маҳбусни қўйиб юборди. Бундан ташқари, алоҳида келишувга кўра ҲАМАС Таиланднинг 12 фуқаросини ҳам озодликка чиқарган.

25 ноябр куни кечқурун ҲАМАС яна 13 нафар исроиллик маҳбусни ҳамда Таиланднинг тўрт нафар фуқаросини Қизил хоч жамиятига топширди. Ўз навбатида, Исроил 39 нафар маҳбусни қўйиб юборди, улар орасида аёллар ва вояга етмаганлар ҳам бор. Ушбу гуруҳ ҳам Иордан дарёсининг ғарбий соҳилига етиб борган.

ҲАМАС тўрт кун ичида жами 50 нафар исроиллик аёллар ва болаларни қайтариши, Исроил ҳукумати эса қамоқхоналардаги 150 нафар фаластинлик маҳбусларни қўйиб юбориши керак.

Воситачилар сулҳ узайтирилиши ва гаровдагилар ва маҳбусларни алмашиш давом этишига умид билдирмоқда. 

Шунингдек, сектор ҳудудига ҳар куни инсонпарварлик ёрдами ортилган 200 та фура кирмоқда. ЦАҲАЛ сектор жанубига эвакуация қилинган фаластинликларни гуманитар пауза вақтинча экани ҳамда Ғазодаги ҲАМАС аъзолари яширинган жойлар ҳарбий ҳаракатлар ҳудуди бўлиб қолаётганидан огоҳлантирган. Тинч аҳоли вакилларидан сектор шимолига қайтмаслик сўралган. Қуйида Ғазо секторида вақтинча сулҳ вақтида нималар бўлаётгани акс этган суратлар.

Исроил ҳарбий техникалари колоннаси Ғазо секторини тарк этмоқда, 2023 йил 24 ноябр
Tsafrir Abayov / AP / Scanpix / LETA
ЦАҲАЛ ҳарбий хизматчилари Ғазо сектори билан чегарада, 2023 йил 24 ноябр
Amir Levy / Getty Images
Сектордаги асосий трасса Салоҳ ад-Дин бўйлаб Ғазо шимолига кетаётган фаластинликлар. Йўлда Исроил танкларидан блокпост ўрнатилган. 2023 йил 24 ноябр
Mohammed Dahman / AP / Scanpix / LETA
Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнис шаҳридаги фаластинлик қочқинлар, 2023 йил 24 ноябр
Mohammed Dahman / AP / Scanpix / LETA
Сектор жанубидаги Хон Юнис туманидаги Каза шаҳарчасида уй вайроналари, 2023 йил 24 ноябр
Mohammed Dahman / AP / Scanpix / LETA
Сулҳ бошлангач Хон Юнисдаги вазият. 2023 йил 24 ноябр
Mohammed Talatene / dpa / Scanpix / LETA
Гуманитар ёрдам ортилган юклар Миср билан чегарадаги Рафаҳ назорат-ўтказиш пункти орқали секторга кирмоқда. 2023 йил 24 ноябр
Mohammed Talatene / dpa / Scanpix / LETA
Қизил хоч жамияти автобуси Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Офер қамоқхонаси яқинида — Исроил ва ҲАМАС келишуви доирасида озод этилаётган фаластинлик маҳбуслар шу ерга келтирилган. 2023 йил 24 ноябр
Ammar Awad / Reuters / Scanpix / LETA
Петах-Тиква шаҳридаги Шнайдер болалар тиббиёт маркази, асирликдан озод этилган исроиллик болалар шу ерга келтирилмоқда. 2023 йил 24 ноябр
Abir Sultan / EPA / Scanpix / LETA
Қизил хоч жамияти автомобили озод этилган исроилликларни Ғазо сектори шимолидан жанубий чегарага, Рафаҳ назорат-ўтказиш пунктига элтиши. 2023 йил 24 ноябр
Ibraheem Abu Mustafa / Reuters / Scanpix / LETA
Исроил байроқларини кўтарган кишилар Петах-Тикведаги ҳоспитал олдида озод этилганларни олиб келган вертолётни кутиб олишмоқда. 2023 йил 24 ноябр
Ronen Zvulun / Reuters / Scanpix / LETA
Тел-Авивдаги Замонавий санъат музейида асирликдан озод этилган беш ёшли исроилликнинг сурати ёритилди. 2023 йил 24 ноябр
Alexi J. Rosenfeld / Getty Images
Исроил қамоқхонасидан озод этилганлар оломон томонидан қарши олиниши. 2023 йил 24 ноябр
Ammar Awad / Reuters / Scanpix / LETA
Исроил қамоқхонасидан озод этилган 23 ёшли Малак Салман оила даврасида. У 16 ёшида мактабга кетаётганида пичоқ билан полициячига ҳужум қилган.
Mostafa Alkharouf / Anadolu / ddp / Vida Press
Мавзу
ҲАМАС–Исроил уруши
7 октябр куни Ғазо бўлгасидаги ҲАМАС кучлари Исроилга ёппасига ракета зарбалари берди ва чегарадаги аҳоли пунктларини эгаллай бошлади. Бунга жавобан Исроил ташкилотга қарши уруш очди. Бу сафарги эскалация аввал кузатилмаган даражада кўп қурбонларга олиб келди.
Барчаси
Top