Ўзбекистон | 10:24 / 29.11.2023
3317
1 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг уч туманида газ таъминоти қисман тўхтатилади

Учтепа, Яккасаро ва Бектемир туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади. 

Фото: Kun.uz

Шу муносабат билан ушбу туманларнинг баъзи маҳалла ва кўчаларида 29-30 ноябр кунлари газ таъминоти тўхтатилади.

Учтепа туманида 29 ноябр куни 11:00 дан 17:00 гача:

— 13-мавзедаги 6 та кўп қаватли уйлар, 480 та ерли хонадонда;
— улгуржи истеъмолчилар — 2 та.

Яккасарой туманида  30 ноябр 11:00 дан 17:00 гача:

— Қушбеги маҳалласи;
— Мерос маҳалласи;
— Тўқимачи маҳалласи;
— Муҳандислар маҳалласи;
— улгуржи истеъмолчилар — 42 та.

Бектемир туманида  30 ноябр 10:00 дан 18:00 гача:

— Ҳусайн Бойқаро маҳалласи;
— Бектемир маҳалласи;
— Олтинтопган маҳалласи;
— Абай маҳалласи;
— Мусаффо маҳалласи;
— Соҳил маҳалласи;
— улгуржи истеъмолчилар — 284 та.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид