Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги сулҳ тугади, ҳарбий амалиётлар давом эттирилди
24 ноябрдан бери амалда бўлган сулҳ муддати тугади.
Исроил ва ҲАМАС ўртасида 24 ноябрдан бери амалда бўлган ва мос равишда 27 ва 29 ноябрда икки марта узайтирилган сулҳ муддати тугади.
Исроил мудофаа кучлари 1 декабр куни эрталаб Ғазо секторида жанговар ҳаракатларни қайта бошлаганини маълум қилди.
«ҲАМАС сулҳ шартларини бузди ва Исроил ҳудудини ўққа тутди. Исроил Мудофаа кучлари Ғазо секторида ҲАМАС ҳаракатига қарши жанговар ҳаракатларни қайта бошлади. Исроил Ғазо секторидаги ҳамасчилар манзилларига зарба берди», дейилади Исроил Мудофаа вазирлиги хабарида.
Ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишув 24 ноябр куни кучга кирди. Бунга Қатар, Миср ва АҚШ воситачилигида эришилди. Келишув Ғазо секторига гуманитар ёрдам етказиб беришни ва 1/3 нисбатда гаровдагилар ва маҳбусларни алмаштиришни назарда тутар эди.
Дастлабки келишув 4 кунлик оташкесимдан иборат бўлди, кейин келишув яна икки кунга, сўнгра бир кунга узайтирилди.
Сулҳ бошланганидан бери ҲАМАС гаровга олинган 90 нафар исроилликни, Исроил эса 180 нафардан ортиқ фаластинлик маҳбусни озод этди.