Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олтин нархи рекорд даражада қимматлашди
Олтин нархи бир троя унцияси учун 2135 долларгача қимматлашди. Бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Қимматбаҳо металл нархларининг ошишига Яқин Шарқдаги қуролли можаро ҳамда Федерал захира тизимининг ставкани пасайтириш бўйича кутилмалари сабаб бўлган.
Бугун, 4 декабр куни биржа савдоларида олтин нархи бир троя унцияси учун 2135,39 долларгача қимматлашди. Бу тарихий рекорд кўрсаткич ҳисобланади.
Қимматбаҳо металл нархларининг кескин даражада ошишига сабаб сифатида Яқин Шарқдаги қуролли можаро ҳамда Федерал захира тизимининг ставкани пасайтириш бўйича кутилмалар келтириб ўтилган.
Ўзбекистон олтин савдоси бўйича дунё етакчиларидан бири саналади. Табиийки, қулай нархлар асосий экспорт товари ҳисобланган олтин экспортини янада рағбатлантиради.
2023 йилнинг 10 ойида Ўзбекистон 6,87 млрд доллар қийматидаги олтин сотди. Бу рекорд кўрсаткич ҳисобланиб, ўтган йилга нисбатан 2,3 баробарга кўп. Маълумот учун, Ўзбекистон 2022 йилда 4,1 млрд долларлик, 2021 йилда 4,1 млрд долларлик, 2020 йилда 5,8 млрд долларлик, 2019 йилда эса 4,9 млрд долларлик олтин сотган.
Мавзуга оид
22:24 / 07.04.2026
Биржадаги охирги 2 савдо сессиясида дизел нархи 17,5 фоизга қимматлашди
14:47 / 24.03.2026
Трампнинг нефт нархини қулатган баёноти арафасида биржада шубҳали битимлар амалга оширилди
20:28 / 15.12.2025
Ўзбекистонда чет эл компанияларининг акциялари савдосига рухсат берилиши мумкин
20:11 / 21.08.2025