Исроил Ғазода ҳарбий операциянинг учинчи босқичи бошланганини эълон қилди
ЦАҲАЛ Ғазо жанубида ҳамасчилар истеҳкомларига қарши жанг қилаётганини маълум қилди.
Исроил Ғазо секторида Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати кучларига қарши қуруқликдаги ҳарбий операциянинг учинчи босқичини бошлади. Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) бош штаби бошлиғи, генерал-лейтенант Герци Ҳа-Леви хабар берди.
«Биз қуруқликдаги ҳарбий операциянинг учинчи босқичига ўтдик. Биз Ғазо секторининг шимолида ҲАМАС ҳаракатининг кўплаб таянч нуқталарини эгалладик, энди эса жанубдаги ҳамасчилар истеҳкомларига қарши жанг қиляпмиз», деди бош штаб раҳбари.
Ҳарбийнинг таъкидлашича, бир ҳафта давом этган оташкесимдан сўнг ЦАҲАЛ операциясининг муваффақиятига шубҳа қилганларнинг барчаси «адашган ва ҲАМАС буни аллақачон ҳис қилмоқда».
Аввалроқ исроиллик генерал Ярон Финкелман ЦАҲАЛ қўшинлари Ғазо сектори жанубидаги энг йирик шаҳар марказига етиб борганини маълум қилганди.
«Биз Жабалиянинг, Шежаянинг юрагидамиз ва шу оқшомдан бошлаб Хон Юниснинг марказидамиз», деди у.
Финкелманнинг қўшимча қилишича, 5 декабр Ғазода ҳарбий операция бошланганидан бери ЦАҲАЛ учун энг оғир кун бўлган.
Мавзуга оид
09:56
ЦАҲАЛ: «Ҳизбуллоҳ» Исроилга 250 га яқин ракета учирди
09:17 / 24.11.2024
Исроил Байрутга зарба берди. Камида 20 киши ҳалок бўлган
17:39 / 23.11.2024
2024 йилда гуманитар ёрдам ходимлари ўлими бўйича рекорд ўрнатилди – БМТ
10:30 / 23.11.2024