«Бахти Ташкентский» 15 суткага қамалди
Бахтиёр Қудратуллаев майда безорилик ва ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармасликда ифодаланган ҳуқуқбузарликларни содир этгани учун жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди қарори билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилгани маълум бўлди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
2023 йил 29 ноябр куни жиноят ишлари бўйича Яккасарой тумани судида Бахтиёр Қудратуллаев билан боғлиқ иш кўриб чиқилган. Унга майда безорилик ва ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармаганлиги учун маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Суд қарорида келтирилишича, Бахтиёр Қудратуллаев 2023 йил 28 ноябр куни соат 21:45 да Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Коҳинур кўчасидаги 37-уйнинг йўлагида ИИО ходимларига нисбатан бақир-чақир қилиб, фуқароларнинг тинчлигини бузган.
Шунингдек, ИИО ходимларининг ИИБ биносига бориб шахсига аниқлик киритиш ҳақида қонуний талабларини бажармаган.
Ушбу ҳаракатлари учун суд Бахтиёр Қудратуллаевни МЖтКнинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топган ҳамда унга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, 52 ёшли Бахтиёр Қудратуллаев Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик), 276-модда 2-қисми (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Тавсия этамиз
Чигирткалар босқини: Бу ҳам иқлим билан боғлиқ муаммоми?
Ўзбекистон | 15:49 / 14.05.2025
«Энг камбағал президент» Хосе Мухика вафот этди
Жаҳон | 08:03 / 14.05.2025
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Холокостдан омон қолган 97 ёшли кекса аёл университет талабасига айланди
Жаҳон | 01:16
-
Истанбулдаги музокаралар 16 майга кўчирилди. Зеленский Украина делегацияси таркибини тасдиқлади
Жаҳон | 00:53
-
9 млн долларни талон-торож қилишда айбланган Ўзбекистон фуқароси Россияда қўлга олинди
Ўзбекистон | 23:58 / 15.05.2025
-
Россия Қуруқликдаги қўшинлари қўмондони лавозимдан олинди
Жаҳон | 23:46 / 15.05.2025
Мавзуга оид

20:31 / 15.05.2025
“Бахти Ташкентский”нинг одами экани айтилган шахс 8 йилга қамалди

07:35 / 26.04.2025
Жиззахда 40 сотих ерни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

07:21 / 25.04.2025
Шукрулло Исроиловга тегишли автомобилни олиб қочган йигит қамалди

17:31 / 13.03.2025