Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳаси қиймати маълум бўлди
Темир йўл қурилишининг техник-иқтисодий асослари ишлаб чиқилди.
Қирғизистон Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилишининг техник-иқтисодий асосини аллақачон олган. Бу ҳақда 6 декабр куни Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида «Қирғизистон темир йўллари» миллий корхонаси бош директори ўринбосари Достон Усубақунов маълум қилди.
Қайд қилинишича, йўл қурилиши тахминан 4 миллиард долларга баҳоланмоқда. Ҳозир Хитой ва Ўзбекистон томонлари билан молиялаштириш ва маблағ жалб қилиш масаласи муҳокама этилмоқда.
«Қирғизистон-Хитой-Ўзбекистон йўлининг қурилиши транзитимизни оширади. Биз ҳар доим бу жанубий оқим эканини айтиб келганмиз. Айнан Қирғизистон ҳудуди орқали транзит амалга оширилади, яъни Ўзбекистон орқали Яқин Шарққа. Туркманистон, Эрон ва Форс кўрфази мамлакатларига етиб бора оламиз. Кейин эса Ҳиндистон, БАА билан боғланиб, Тинч океанига чиқиш имкониятига эга бўламиз», деди Усубақунов.
Аввалроқ Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Махкамов Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши 2024 йилда бошланиши мумкинлигини айтган эди.
Мавзуга оид
13:40
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
02:02
Канада Мудофаа вазирлиги Хитойни Арктикада разведка маълумотларини тўплашда айблади
22:37 / 23.11.2024
Politico: Хитой иқлим сиёсати пойгасида АҚШ ва ЕИдан ўзиб кетди
13:51 / 23.11.2024