Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бахтиёр Саидов Анналена Бербок билан учрашди
Ўзбекистон ва Германия ташқи ишлар вазирлари Скопе шаҳрида икки томонлама ҳамкорликнинг кенг қамровли кун тартибини муҳокама қилди.
Фото: Telegram / bakhtiyor_saidov
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Шимолий Македонияга ташрифи давомида ГФР ташқи ишлар вазири Анналена Бербок билан учрашди.
«Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок билан учрашишдан мамнунмиз», - деб ёзган Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.
Ўзбекистон–Германия ҳамкорлигининг кенг қамровли кун тартиби муҳокама қилинган, олий даражада эришилган барча келишувларни амалга ошириш жараёни ҳамда бўлажак тадбирлар жадвали кўриб чиқилган.
Май ойи бошида Берлинда бўлиб ўтган учрашувда икки давлат ТИВ раҳбарлари Ўзбекистон ва Германия ҳукуматлари ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларацияни имзолаган эди. Музокаралар олий даражадаги Ўзбекистон-Германия саммити арафасида бўлиб ўтди.
Мавзуга оид
14:14 / 05.12.2025
Бахтиёр Саидов Венада Йоҳанн Вадефул билан музокаралар ўтказди
12:41 / 28.11.2025
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси ишонч ёрлиқларини топширди
14:56 / 27.11.2025
Сомалининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси аккредитациядан ўтди
19:33 / 17.11.2025