Ўзбекистон | 21:16 / 15.12.2023
14416
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон миллий ошхоналар рейтингида 76-ўринда қайд этилди

Мижозлар ўзбек ошхонасининг лағмон, палов, оби нон ва манти каби таомларига юқори баҳо беришган. 

Фото: changeinuzbekistan.com

TasteAtlas портали дунёнинг 100 та энг яхши ошхоналари навбатдаги рейтингини эълон қилди. 

У мижозлар томонидан қолдирилган 395 мингдан ортиқ таомлар рейтинги ва 115 мингдан ортиқ озиқ-овқат рейтинги асосида тузилган. 

Биринчи ўринни Италия миллий ошхонаси эгаллади. Мижозлар унинг пицца, ризотто, талятелле, паста ва равиоли каби таомларига юқори баҳо беришган.  

Иккинчи ўринни суши, рамен, сашими, якитори ва мочи каби таомлари билан Япония ошхонаси эгаллади. 

Учинчи ўринда гирос, сувлаки, муссака, юнонча салат ва пастицио каби таомлари билан Греция қайд этилди. 

Ўзбекистон ошхонаси рейтингда 76-ўринни эгаллади. Мижозлар лағмон, палов, оби нон ва мантига юқори баҳо беришган.  

Россия ошхонаси рейтингда 41-ўринда. Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон 90-ўринда, Қирғизистон 92-ўринда қайд этилган. Тожикистон ва Туркманистон рейтингга кирмаган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид