Ўзбекистон ва Таиланд ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантирмоқчи
Ўзбекистон бош консули Фахриддин Султонов Таиланднинг Краби провинциясида бўлди ва губернатор Сомчаи Ҳарнпакдеепатима билан учрашув ўтказди.
«Дунё» хабарига кўра, мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Таиланд ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама алоқаларни кенгайтириш ва ҳудудлараро муносабатларни ўрнатиш масалалари муҳокама қилинди.
Таиланд томонига мамлакатда хорижий инвесторлар ва халқаро савдо учун янада қулай шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган ўзгаришлар тўғрисида батафсил маълумот берилди. Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида ўзаро савдони ривожлантириш, сайёҳларни жалб этиш мақсадида уларга турли имтиёзлар тақдим этиш бўйича режалар таъкидланди.
Краби провинцияси губернатори провинция ва Ўзбекистон ҳудудлари ўртасида барча соҳаларда, биринчи навбатда туризм ва савдо йўналишларида икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштиришдан манфаатдор эканини билдирди.
Бўлиб ўтган музокаралар якунида Фарғона ва Краби ўртасида биродарлашган вилоятлар тўғрисидаги меморандумни ишлаб чиқиш ва имзолаш, ўзаро сайёҳлар оқимини ошириш, провинция мутасаддилари ва ишбилармон доиралари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифини уюштириш ва бошқа жабҳаларда ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш тўғрисида келишиб олинди.
Мавзуга оид
23:19 / 01.10.2024
Таиландда 40 га яқин ўқувчи ва ўқитувчиларни олиб кетаётган автобус ёниб кетди. Камида 20 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда
21:12 / 29.09.2024
Таиланд ҳукумати иқтисодиётни рағбатлантириш учун фуқароларга 300 доллардан тарқатишни бошлади
01:00 / 29.09.2024
Таиландда фермер девор қулаши хавфи сабаб 100 дан ортиқ тимсоҳини ўлдиришга мажбур бўлди
13:20 / 27.09.2024