09:04 / 15.12.2023
4297

Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди

Қонун лойиҳасида озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича умумий қоидалар, ушбу соҳани давлат томонидан тартибга солиш, соғлом овқатланишга эришиш, озиқ-овқат хавфсизлигида ахборот таъминоти, якуний қоидаларни белгилаш назарда тутилган.

“Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Қонун лойиҳаси 5 та боб ва 24 та моддадан иборат бўлиб, унда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича умумий қоидалар, ушбу соҳани давлат томонидан тартибга солиш, соғлом овқатланишга эришиш, озиқ-овқат хавфсизлигида ахборот таъминоти, шунингдек, якуний қоидаларни белгилаш назарда тутилган.

Қонуннинг мақсади давлат иқтисодий хавфсизлигини ажралмас қисми бўлган Ўзбекистонда озиқ-овқат хавфсизлигини тартибга солиш, шунингдек, фуқаролар озиқ-овқат маҳсулотларини нутриентлар билан бойитилганлиги ва хавфсизлигининг ҳуқуқий асосларини таъминлашдан иборат.

Қонун лойиҳасида қуйидаги асосий қоидалар белгиланмоқда:

1. Қонун лойиҳасида қўлланилган 15 та асосий тушунчанинг мазмуни баён этилган: “озиқ-овқат хавфсизлиги”, “озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш”, “озиқ-овқат баланси”, “озиқ-овқат танқислиги”, “давлатнинг озиқ-овқат мустақиллиги”, “давлатнинг озиқ-овқат захираси”, “ҳаётий муҳим озиқ-овқат маҳсулотлари”, “соғлом овқатланиш”, “хом ашёси”, “озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолининг оқилона меъёрлари”, “озиқ-овқат маҳсулотларини зарур даражада ишлаб чиқарилиши”, “озиқ-овқат маҳсулотларга жисмонан эришишга қулайлик”, “oзиқ-овқат маҳсулотларига эришишнинг иқтисодий қулайлиги”, “қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотлари ва хом ашёсининг айланма захираси”, “иқтисодий хавфсизлик”.

2. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг асосий тамойиллари белгиланмоқда.

3. Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда давлат томонидан тартибга солиш қоидалари белгиланмоқда.

Бунда:

  • Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда Вазирлар Маҳкамаси, ваколатли давлат органи, давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ваколатларига аниқлик киритилмоқда;
  • Қишлоқ хўжалиги вазирлиги озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ваколатли давлат органи этиб белгиланмоқда;
  • ваколатли давлат органига озиқ-овқат хавфсизлигини тизимли таъминлаш учун бошқариш тузилмасини шакллантириш бўйича ҳукуматга таклиф ишлаб чиқиш ва тақдим этиш, тармоқлараро тузилмаларни ва жойлардаги ижро ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ушбу соҳани ривожлантириш бўйича қисқа муддатли, ўрта муддатли ва узоқ муддатли вазифаларни амалга оширишнинг янги механизмларини ишлаб чиқиш, блокчейн технологияси ёки бошқа рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда озиқ-овқат маҳсулотларини бутун қиймат занжири бўйлаб кузатиш имконини берувчи изма-из назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича ҳукуматга таклиф ишлаб чиқиш ва бошқа кўплаб вазифалар юклатилмоқда.
Top