ХОҚ олти нафар россияликни Париждаги Олимпиадага киритади
ХОҚ россияликлар ва беларусликларнинг Париждаги Олимпиадага қўйилиши ҳақидаги маълумотларни ўзгартирди. Ўйинларда Россиядан олти нафар ва Беларусдан беш нафар спортчи нейтрал мақомда иштирок этиши мумкин бўлади.

Фото: AP
Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) 2024 йилги Париж Олимпиадасига киритиладиган россиялик нейтрал спортчилар ҳақидаги маълумотни ўзгартирди. Бу ҳақда 14 декабр, пайшанба куни ахборот агентликлари хабар берди. Дастлаб ХОҚ веб-сайтида 8 декабр куни эълон қилинган хабарда энди олти нафар россиялик ва беш нафар беларуслик (тузатишлар 13 декабрда киритилган) ҳақида гап кетмоқда. Аввалроқ Россиядан саккиз нафар ва Беларусдан уч нафар якка тартибдаги нейтрал спортчилар ҳақида хабар берилган эди.
«Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритган дунё бўйлаб 4600 нафар спортчи орасида атиги 11 нафар якка тартибдаги нейтрал спортчи бор (олти нафари Россия ва беш нафари Беларус паспорти билан)», - дейилади хабарда.
Агар Украинага қарши урушни қўллаб-қувватласа, спортчилар ўйинларга қўйилмайди
ХОҚ Россия ва Беларус спортчилари фақат якка тартибдаги нейтрал спортчилар сифатида иштирок этишлари мумкинлигини таъкидлади, жамоалар мусобақага қўйилмайди. Бундан ташқари, спортчилар ва улар билан ишлайдиган ходимлар, агар улар Россиянинг Украинага қарши урушини фаол қўллаб-қувватласа ёки ўз мамлакатлари армияси ёки хавфсизлик кучлари аъзолари бўлса, Олимпиадага қўйилмайди.
Олимпия ўйинларида спортчиларга Россия ёки Беларус байроғи, мадҳияси, ранглари ёки бошқа идентификаторларидан фойдаланиш тақиқланади. Бу давлатлар расмийлари ўйинларга кела олмайди.
Яна бир шарт шуки, бу спортчилар допинг текширувидан ўтишлари ва Олимпия хартиясини ҳурмат қилиш ваъдасини ўз ичига олган янгиланган иштирок этиш шартларини имзолашлари керак.
Мавзуга оид

13:29 / 01.06.2025
«ПСЖ»нинг финалдаги ғалабасидан сўнг Парижда тартибсизликлар юзага келди

21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади

10:18 / 18.04.2025
Парижда АҚШ, Европа ва Украина ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

14:20 / 15.04.2025