Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский: ЕИ қарори - куч берадиган ғалаба
Европа Иттифоқининг Украина ва Молдова билан Европа Иттифоқига аъзо бўлиш бўйича музокараларни бошлаш ва Гуржистонга номзод мақоми бериш ҳақидаги қарори кучли реакцияга сабаб бўлди.
Европа Иттифоқининг 14 декабр, пайшанба куни кечқурун қабул қилинган Украина ва Молдова билан Европа Иттифоқига кириш бўйича музокараларни бошлаш, шунингдек, Гуржистонга номзод мақоми бериш тўғрисидаги қарори номзод давлатларнинг ўзида ва халқаро майдонда кучли реакцияга сабаб бўлди. «Украина учун ғалаба. Бутун Европа учун ғалаба. Рағбатлантирувчи, илҳомлантирувчи ва куч берадиган ғалаба», - деб ёзди Украина президенти Володимир Зеленский Х ижтимоий тармоғида Европа кенгаши раиси Шарл Мишелнинг яқинлашиб келаётган музокаралар ҳақидаги хабарига изоҳ берар экан.
Майя Санду: Тарихимизда янги саҳифа
Европа кенгашининг Молдованинг ЕИга қўшилиши бўйича музокараларни бошлаш ҳақидаги қарори фуқароларнинг демократия ва фаровонлик фойдасига танлови муваффақиятидир, деди мамлакат президенти Майя Санду парламент президенти Игор Гросу ва бош вазир Дорин Речан билан қўшма видеомурожаатида. «Бу бизнинг тарихимизнинг янги саҳифасидир. Икки йил олдин ҳеч ким 2023 йилда Еврокомиссия Молдова билан аъзо бўлиш бўйича музокараларни бошлашни таклиф қилишини тасаввур ҳам қила олмасди», - деди у.
Саломе Зурабишвили: келажагимиз Европада
«Мен бутун Гуржистонни табрикламоқчиман, чунки биламан, бугун ҳамма бахтли, ишонганлар ҳам, ишонмаганлар ҳам. Бугун ҳамма бахтли, чунки бу бизнинг келажагимиз эканлигини ҳамма билади ва биз бу келажак учун жуда катта, жиддий қадам қўйдик», деди Гуржистон президенти Саломе Зурабишвили. Унинг сўзларига кўра, Гуржистон халқининг хоҳишисиз номзод мақомига эришиб бўлмас эди.
Жейк Салливан: ЕИнинг тарихий қарори
Оқ уйнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Европа кенгаши қарорини олқишлади. «Биз ЕИнинг Украина ва Молдова учун аъзо бўлиш бўйича музокараларни бошлаш ҳақидаги тарихий қарорини олқишлаймиз, бу уларнинг евроатлантика интилишларини рўёбга чиқариш йўлидаги муҳим қадамдир. Шунингдек, биз Гуржистон учун сезиларли тараққиётни олқишлаймиз ва Ғарбий Болқоннинг ЕИга интилишларини қўллаб-қувватлашда давом этамиз», деб ёзади Салливан Х ижтимоий тармоғида.
Анжей Дуда: Полша ҳар доим Евроиттифоқ кенгайишини қўллаб-қувватлаган
Полша президенти Анжей Дуда Украина ва Молдовани ЕИ етакчиларининг иккала давлат билан аъзо бўлиш бўйича музокараларни бошлаш ҳақидаги тарихий қарори юзасидан табриклади. Дуданинг таъкидлашича, Полша ҳар доим Европа Иттифоқи кенгайишини қўллаб-қувватлаган. «Биз Украина билан музокаралар олиб бориш учун курашни бошлаганимизда, бу мумкинлигига кўпчилик ишонмади. Володимир Зеленский ва Майя Сандуни табриклаймиз!» - деб ёзган у.
Мавзуга оид
23:05 / 25.06.2026
Зеленский Россияга нисбатан «40 кунлик таъсир операцияси»ни тасдиқлаганини айтди
08:53 / 23.06.2026
Стармер истеъфосидан сўнг ЕИ – Буюк Британия саммити қолдирилди
08:58 / 19.06.2026
Орбансиз саммит: ЕИ Украина бўйича ягона позицияга келди
08:22 / 19.06.2026