Бекобод туман ҳокими қамоққа олинди — манба
Kun.uz манбасига кўра, ҳоким лавозимига 4 ой олдин тайинланган Шуҳрат Мирзаев бюджет маблағларини ўзлаштирганликда гумонланмоқда. Умуман, охирги бир ой ичида коррупцияга қарши курашиш тадбирлари доирасида ўнга яқин мансабдор ҳибсга олинган.
Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Мирзаев жиноят ишида гумонланмоқда. Kun.uz манбасига кўра, у коррупцияга қарши курашиш тадбири доирасида қўлга олинган. Ҳокимга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Мирзаев Бекобод тумани ҳокими лавозимига шу йил 7 августда тайинланган эди. Унгача Қишлоққурилишбанк Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти бошлиғи ўринбосари бўлиб ишлаган.
Олдинроқ собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов коррупциявий жиноятларни содир этганликда гумонланиб тергов қилинаётгани ва жиноят иши доирасида эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олингани хабар қилинганди.
Kun.uz манбасининг қўшимча қилишича, коррупцияга қарши курашиш тадбирлари доирасида охирги бир ойда ўнга яқин мансабдор терговга жалб этилган.
- Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Мирзаев 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. 2004 йил Тошкент молия институти, 2007 йил Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт академиясининг Тошкент шаҳридаги филиали, 2009 йил президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияларини тамомлаган.
Мавзуга оид
19:16 / 31.10.2024
Бекободда ота ва ўғил ис газидан заҳарланиб вафот этди
19:53 / 10.09.2024
Коррупцияга қўл урган 566 нафар шахс давлат ишига қайтадан кириб, яна коррупцияга қўл урган
19:11 / 23.08.2024
Қозоғистонда 10 миллион долларлик «тушунарсиз бойлик» давлатга қайтарилди
09:46 / 23.08.2024