Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил армияси ҲАМАС ер ости туннелларининг «тожидаги жавоҳири»ини топди
Унинг чуқурлиги 50 метр, узунлиги эса 4 километрга яқин экани таъкидланмоқда.
Исроил қуролли кучлари Ғазо секторида ҲАМАС ҳаракатига тегишли улкан туннелни топди ва уни илгари топилган барча коммуникация тизимларининг «тожидаги жавоҳири» деб атади.
«Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторидаги ҲАМАС инфратузилмасининг «тожидаги жавоҳири»дан бири бўлган, улкан туннелни топиб, кенг жамоатчиликка тақдим этди», деди Исроил бош вазири вакили Ариэл Булштейн.
Туннел кўламини тавсифлар экан, Булштейн унинг чуқурлиги 50 метрга етганини, узунлиги эса 4 километрга яқин эканини тушунтирди. Автомобиллар туннелдан ҳеч қандай тўсиқсиз ўтиши мумкин ва унинг безакларига «дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги метро станциялари ҳам ҳасад қилиши мумкин».
17 декабр куни Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатига тегишли энг йирик туннел тизимини топгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
16:47 / 02.06.2026
«Сенинг томинг кетган» – Трамп Ливанга ҳужум туфайли Нетаняҳуни қаттиқ койиди
12:39 / 30.05.2026
Исроил ва Россия кучлари можаро зоналаридаги жинсий зўравонлик учун БМТ қора рўйхатига киритилди
12:25 / 29.05.2026
Нетаняҳу ҳарбийларга Ғазодаги назоратни 70 фоизгача кенгайтиришни буюрди
20:01 / 27.05.2026