Ўзбекистон | 07:40 / 20.12.2023
5372
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон пахта саноатида Швейцария уюшмаси тажрибаси татбиқ этилади

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов Швейцариянинг Better Cotton Initiative халқаро уюшмаси вакиллари билан учрашув ўтказди.

Фото: Дунё АА

Ҳукумат портали маълумотига кўра, унда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Better Cotton Initiative’нинг глобал пахта ишлаб чиқариш, пахта саноатини ривожлантириш соҳасидаги тажрибасини Ўзбекистонда татбиқ этиш ва мазкур соҳада икки томонлама ҳамкорликни ўрнатиш ва келгусида илмий тадқиқот институтлари олимларининг малака ошириши бўйича дастурлар ишлаб чиқиш масалалари хусусида фикр алмашилди.

Музокаралар натижасида томонлар самарали ва конструктив ҳамкорликнинг амалий жиҳатларини келишиб олди. 

Швейцариянинг Better Cotton Initiative халқаро уюшмаси 2009 йилда ташкил этилган бўлиб, дунёнинг 22 давлатида, жумладан, Ўзбекистонда фаолият юритади ва дунё бўйлаб 2,8 миллиондан ортиқ фермерлар фаолиятини қўллаб-қувватлайди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид