Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда талабалар ўртасида интеллектуал олимпиада бўлиб ўтяпти
20 декабр куни “Заковат арена”да олий таълим муассасаларининг талабалари ўртасида интеллектуал олимпиаданинг ёпилиш маросими бўлиб ўтади.
Олимпиадада 135 та ОТМ иштирок этиб, шулардан энг кучли 50 та ОТМ жамоалари (550 нафар талаба) 4 кун (17-20 декабрь) давомида мусобақанинг республика босқичида 6 та йўналишда - “Заковат”, “Брейн-ринг”, “Эрудит-квартет”, “Шахсий ўйин”, шахмат ва шашка ўйинлари бўйича беллашув олиб борди ва “Брейн-ринг”дан ташқари барча йўналишларда ғолиблар номига ойдинлик киритилди.
Тақдирлаш маросими доирасида “Брейн-ринг” ўйини финалини ўтказиш ҳамда барча йўналишларда ғалаба қозонган талабаларни тақдирлаш, шунингдек умумжамоа ҳисобида 1-, 2- ва 3-ўринларни эгаллаган ОТМга президент совғасини топшириш режалаштирилган.
Мавзуга оид
08:34 / 19.05.2026
Хориждаги ёшлар учун халқаро ўзбек тили олимпиадаси ташкил этилади
21:45 / 07.05.2026
ХОҚ Беларус спортчилари учун барча чекловларни бекор қилди
13:06 / 21.10.2025
Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадаси ўтказилади
11:13 / 21.08.2025