FT: АҚШ Россия МБнинг музлатилган активларини Украинага бермоқчи
Россиядан етказилган зарарни қоплаш учун «аванс» сифатида Россия Федерацияси Марказий банкини маблағларини Киевга ўтказиш таклиф қилинмоқда. Америка расмийларининг фикрича, Россия ҳар қандай ҳолатда ҳам Украинага товон тўлаши керак, деб ёзади Financial Times.
Америка расмийлари Украинага Россия Федерацияси Марказий банкининг Европада музлатилган активларини урушдан етказилган зарарни қоплаш учун «аванс» сифатида беришни таклиф қилмоқда, уларнинг фикрича, Россия ҳар қандай ҳолатда ҳам Украинага товон тўлашга мажбур бўлади, деб хабар қилди Британиянинг The Financial Times газетаси 20 декабр, чоршанба куни. У АҚШ G7 мамлакатларига муҳокама қилиш учун тақдим этган ҳужжатлардан бирига таянган. Шу билан бирга, Қўшма Штатлар, FT таъкидлаганидек, музлатилган Россия маблағларини мусодара қилишни очиқ қўллаб-қувватламайди.
АҚШ расмийларига кўра, активларни топшириш халқаро қонунларга мос келадиган «қарши чора» бўлиши мумкин, бу «Россияни тўхтатишга ундайди». Вашингтон фикрича, Россия Федерацияси Марказий банкининг музлатилган активлари Украинага траншларда, масалан, Жаҳон банки ёки Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) орқали ўтказилиши мумкин.
Хавфли ҳуқуқий оқибатлар
Financial Times таъкидлашича, Россия активларини мусодара қилиш ғояси ҳуқуқий оқибатларга олиб келади, чунки Россия Федерацияси Марказий банкининг музлатилган захиралари халқаро ҳуқуқ билан ҳимояланган. Улар билан бирор нарса қилиш Хитой ёки Саудия Арабистони каби мамлакатларга уларнинг евро ёки доллардаги активлари хавф остида бўлиши мумкинлигини кўрсатади.
Шу билан бирга, европалик расмийлар оқибатлардан хавотирда, чунки музлатилган Россия активларининг аксарияти ЕИ ҳудудида жойлашган. Расмийлардан бирининг сўзларига кўра, Европа Иттифоқининг «йўқотадиган нарсаси бор». FT танишиб чиққан Европа комиссиясининг ҳужжатига кўра, G7 мамлакатлари, ЕИ ва Австралияда Марказий банкнинг 260 миллиард евро миқдоридаги активлари музлатилган. Шу билан бирга, асосий қисми – қарийб 210 миллиард евро ЕИда, шу жумладан нақд пул ва давлат облигациялари кўринишида сақланади.
Махсус ишчи гуруҳ
Октябр ойида Американинг The Washington Post (WP) газетаси Американинг юқори мартабали амалдорлари Ғарб давлатларини Украинага ёрдам бериш учун Россия Федерацияси Марказий банкининг музлатилган активларидан фойдаланишга фаолроқ чақира бошлаганини ёзган эди.
Бу имкониятни муҳокама қилиш учун Европа Иттифоқи махсус ишчи гуруҳ тузди, бироқ Bloomberg маълумотларига кўра, Россия активларини мусодара қилиш учун қонуний асос топа олмади.
Кейин ишчи гуруҳ Россия маблағларидан вақтинча фойдаланиш имкониятларини ўрганишга эътибор қаратди, улардан бири фойда олиш учун активларни қайта инвестиция сифатида йўналтиришни ўз ичига олди ва кейинчалик Украинани қайта тиклаш учун ишлатилиши мумкин эди. Бироқ, бу вариант, ишчи гуруҳга кўра, «катта ҳуқуқий тўсиқларга» эга ҳамда Европа Иттифоқининг молиявий барқарорлигига путур етказиши мумкин.
Мавзуга оид
22:49 / 27.12.2024
АҚШ «Гуржистон орзуси» етакчиси Бидзина Иванишвилига қарши санкциялар жорий этди
21:44 / 27.12.2024
Трамп илгари сураётган оммавий депортация 86 млрд долларга баҳоланмоқда
18:33 / 26.12.2024
«Уйда ёлғиз» филмидаги машҳур уй сотиб юборилди
16:03 / 26.12.2024