Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева: «Биз келажагимизга сармоя киритишимиз лозим»
Тошкентда талабалар ўртасида ташкил этилган “Заковат” интеллектуал олимпиадаси республика босқичи якунланди. Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, мамлакатга “Заковат” каби ташаббуслар кўпроқ керак.
Фото: Telegram / Саида Мирзиёева
Тошкент шаҳрида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ташкил этилган “Заковат” интеллектуал олимпиадасининг республика босқичи якунланди.
Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг ёзишича, ғолиблар ўз мукофотларини қўлга киритди ва ривожланиш учун жиддий рағбатга – стипендиялар, хорижда амалиёт ўташ ва грантлар олиш имкониятига эга бўлди.

“Биз Президентимизнинг илм-фан, таълим, интеллектуал салоҳият – мамлакатимиз тараққиётининг зарур шарти экани ҳақидаги сиёсатига хайрихоҳ бўлган минглаб инсонларни бирлаштира олдик”, деб маълум қилди Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси.
Унинг қайд этилишича, мамлакатга “Заковат” каби ташаббуслар кўпроқ керак.
“Биз келажагимизга сармоя киритишимиз лозим!” - дейди Саида Мирзиёева.
20 декабр куни “Заковат арена”да олий таълим муассасаларининг талабалари ўртасида интеллектуал олимпиаданинг ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Олимпиадада 135 та ОТМ иштирок этиб, шулардан энг кучли 50 та ОТМ жамоалари (550 нафар талаба) 4 кун (17-20 декабр) давомида мусобақанинг республика босқичида 6 та йўналишда - беллашув олиб борди.
Маросим доирасида барча йўналишларда ғалаба қозонган талабалар тақдирланди, шунингдек умумжамоа ҳисобида 1-, 2- ва 3-ўринларни эгаллаган ОТМга президент совғаси топширилди.


Мавзуга оид
21:39 / 15.12.2025
Саида Мирзиёева масъул раҳбарлар билан аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш масалаларини муҳокама қилди
17:10 / 13.12.2025
“Бу йил танловда қатнашган шахслар ва ташкилотлар ҳақиқатан кучли” - Саида Мирзиёева "Инсоний биродарлик"-2026 мукофоти ҳақида
17:29 / 12.12.2025
Саида Мирзиёева «Инсоний биродарлик» мукофоти ҳайъати йиғилишида Рим папаси билан учрашди
20:10 / 10.12.2025