Жамият | 07:30 / 21.12.2023
13754
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган автобусда ёнғин чиқди

Мирзо Улуғбек туманида 151-сонли Mercedes-Benz автобусида юқори босимли ҳаво қувурининг ёрилиши туфайли қисқа туташув, унинг ортидан ёнғин юз берди. 

Фото: Видеодан кадр

20 декабр куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида ҳаракатланиб кетаётган йўловчи автобусида содир бўлган қисқа туташув ёнғинга сабаб бўлди.

«Тошшаҳартрансхизмат» хабарига кўра, ҳодиса соат 20:00 да 151-сонли Mercedes-Benz (2008 йилда ишлаб чиқарилган) Мирзо Улуғбек кўчаси Кимё институти биноси қаршисида ҳаракатланаётган вақтда рўй берган.

Автобусда юқори босимли ҳаво қувури ёрилиши туфайли қисқа туташув юзага келган. Ҳайдовчи тутунни ўчириш учун дастлабки чораларни кўришига қарамай, қисқа туташув алангага айланган. Воқеа жойига ФВВ ёнғин қутқарув бўлинмаси тезкор гуруҳи чақирилиб, ёнғин тез фурсатда бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ, автобуснинг двигател қисмига зарар етган.

Мавзуга оид