Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 12:29 / 22.12.2023
5582
1 дақиқада ўқилади
8 та тиббиёт ОТМни халқаро топ-1000 таликка киритиш режалаштирилмоқда
«Аҳоли саломатлиги — 2030» миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги президент қарори лойиҳа муҳокама учун эълон қилинди.
Лойиҳага кўра:
- Бутунжаҳон тиббий таълим федерацияси (WФМE) стандартларини барча 11 та олий тиббий таълим ва 74 та тиббий техникумларда жорий этиш;
- халқаро стандартларга мувофиқ бўлган (аккредитациядан ўтган) профессионал ва олий тиббий таълим дастурларини 10 фоиздан 50 фоизга етказиш;
- тиббиёт ходимларини малака ошириш ўқув жараёни билан қамраб олиш кўрсаткичини 25 фоиздан 50 фоизга етказиш;
- 8 та олий тиббий таълим муассасаларининг халқаро эътироф этилган топ мингталикка киритилишига эришиш;
- 10 та илмий амалий тиббиёт марказлардаги илмий тадқиқот лабораторияларни халқаро GLP ёки GSP аккредитацияларидан ўтказиш;
- илмий ташкилотлардаги илмий-тадқиқот лабораториялари улушини 20 фоиздан 37 фоизга, фундаментал илмий тадқиқот ишларини 100 фоизга етказиш;
- илмий ходимлар салоҳиятини 25 фоиздан 46 фоизга етказиш;
- Hirsh индекси 8 дан юқори бўлган олимлар улушини 18 дан 36 фоизга етказиш таклиф этилмоқда.
Мавзуга оид
19:21 / 09.11.2025
Президент фармони билан бир гуруҳ тиббиёт ходимлари мукофотланди
12:52 / 08.11.2025
Хусусий тиббиётнинг улуши мамлакатда 30 фоизга етди
18:55 / 04.11.2025
Хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат бериладиган касалликлар рўйхати тузилди
18:21 / 30.10.2025