10:30 / 24.12.2023
11863

Самарқандда фуқаро ўз уйида ноқонуний майнинг ферма ташкил қилгани аниқланди

Фото: ИИВ Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати

Самарқандда фуқаро ўз уйида ноқонуний майнинг ферма ташкил қилиб, 2,5 миллиард сўм зарар келтиргани аниқланди.

Самарқанд вилояти ИИБ Киберхавфсизлик бўлими ходимлари ва вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси мутахассислари билан ҳамкорликда электрон технологиялар ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларни аниқлаш юзасидан ўтказилган тезкор-профилактик тадбирлар доирасида Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида яшовчи 33 ёшли Ҳ.А. ноқонуний равишда ўз яшаш хонадонида 21 та майнинг қурилмаларидан фойдаланиб, майнинг ферма ташкил қилганлиги аниқланган.

Майнинг ферма фаолияти учун ҳеч қандай рухсатнома ва ҳужжатларсиз ҳамда электр тармоғига ҳисоблагичларсиз ўзбошимчалик билан уланиб олиб, 2 миллиард 252 минг сўм миқдорида моддий зарар келтиргани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиоят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди (жуда кўп миқдорда ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, Х.А.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

  • Маълумот учун, Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 8 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Top