Топганга 40 млн сўм мукофот ваъда қилинган қидирувдаги шахс ушланди
У икки нафар шериги билан оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этганликда гумонланиб ҳибсга олингандан сўнг қочиб кетганди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
2023 йил 18 декабр куни Тошкент шаҳрида оғир ва ўта оғир жиноят содир этишда гумонланиб ҳибсга олинган 3 нафар шахс қочиб кетгани ҳақида эълон берилди. Аввалроқ уларнинг икки нафари ушланган, учинчисини қидириш ишлари давом этаётганди.
Қочиб кетганларнинг учинчиси Акромжон Абдуллаев ҳам ушланган. Буни Kun.uz’га ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов тасдиқлади.
Акромжон Абдуллаев Тошкент тумани Оқтом қишлоғи ҳудудида қамишлар орасида бекиниб ётган жойида қўлга олинган.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати аввалроқ қочиб кетганлардан икки нафари, 1982 йилда туғилган Рустамжон Умаров ва 1995 йилда туғилган Тоҳиржон Паттаев қўлга олингани, 1990 йилда туғилган Акромжон Абдуллаевни қидириш давом этаётгани ҳақида хабар берганди.
Кўп ўтмай қидирувдаги шахсни топганга 40 млн сўм мукофот эълон қилинди.
«Қидирувдаги шахснинг қаерда экани хақида хабар берган ёки топишда кўмаклашган фуқаролар умумий 40 000 000 (қирқ миллион) сўм билан мукофотланиши кафолатланади», — дейилганди ИИБ хабарида.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Дўстлар, биз бу кунга етдик, уддаладик!” – осон кечмаган мундиал йўли ҳақида катта суҳбат
Спорт | 22:02 / 08.06.2025
-
Германияда барча полициячиларни электрошокерлар билан қуроллантириш таклиф қилинди
Жаҳон | 21:49 / 08.06.2025
-
АҚШ Украинага ваъда қилинган 20 мингта ракетани Яқин Шарққа юборди — Зеленский
Жаҳон | 21:39 / 08.06.2025
-
United Airlines авиакомпанияси ўз самолётларидан Starlink’ни ўчириб қўйишни бошлади
Жаҳон | 21:04 / 08.06.2025
Мавзуга оид

09:22 / 08.06.2025
Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

07:35 / 26.04.2025
Жиззахда 40 сотих ерни сотмоқчи бўлган шахс ушланди

07:21 / 25.04.2025
Шукрулло Исроиловга тегишли автомобилни олиб қочган йигит қамалди

17:31 / 13.03.2025