Жамият | 23:03 / 25.12.2023
25351
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида ўгай она 13 ёшли қизга зўравонлик қилгани аниқланди 

Қизнинг отаси турмуш ўртоғига қонуний чора кўришни сўраган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. 

Тошкент вилояти, Зангиота туманида 13 ёшли қизга нисбатан ўгай онаси томонидан мунтазам равишда жисмоний ва руҳий зўравонлик қилингани ҳолати текширилмоқда. Бу ҳақда болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова хабар берди. 

Қайд этилишича, ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрганилганда, 2010 йилда туғилган қизга ўгай онаси томонидан зўравонлик қилингани аниқланган. Қизнинг отаси ҳам турмуш ўртоғига қонуний чора кўришни сўраган. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Омбудсман хабарига кўра, қиз суд-тиббиёт экспертизасидан ўтказилган, аммо танасида жароҳатлар аниқланмаган. У билан психолог якка тартибда суҳбат ўтказган. Болага руҳий зўравонлик етказилгани ва унинг даражасини аниқлаш учун экспертиза тайинланган. Шунингдек, ўгай онанинг руҳий ҳолатига ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳам экспертиза тайинланган. 

Таъкидланишича, терговга қадар текширув Зангиота тумани прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Мавзуга оид