Тошкентда болага тан жароҳати етказган тарбиячига жиноят иши очилди
У 2 ёшли болани қўпол тарзда кўтаргани оқибатида ўртача оғирликдаги тан жароҳати етказган.
Тошкент шаҳри, Яккасарой туманидаги «Kids dream baby house» мактабгача таълим муассасасида энага ёрдамчиси бўлиб ишлайдиган аёлга жиноят иши очилди. У 2 ёшли болага қўпол ҳаракат қилгани оқибатида тан жароҳати етказган. Бу ҳақда болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова хабар берди.
Қайд қилинишича, ҳодиса 17 ноябр куни юз берган. Энага ёрдамчиси К.Ғ. каравотда ўтирган боланинг қўлидан тортиб, қўпол тарзда кўтарган. 18 декабр куни берилган тиббий экспертиза хулосасига кўра, боланинг қўли чиқиб кетган ва ўртача оғирликдаги тан жароҳати олган.
Омбудсман хабарига кўра, энага ёрдамчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 116-моддаси 1-қисми (Шахснинг ўз касбига нисбатан бепарволиги ёки инсофсизлик билан муносабатда бўлиши туфайли касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозир дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мавзуга оид
18:52 / 23.11.2024
Президент Тошкентда «Хушнуд» маҳалласи аҳолиси билан учрашди
16:37 / 23.11.2024
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
10:51 / 23.11.2024
Тошкент аэропортида эшитиш қобилияти чекланган шахслар иш бошлади
17:02 / 22.11.2024