Жаҳон | 07:19 / 27.12.2023
14572
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Петербургда Владимир Путин билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Россия етакчилари эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

26 декабр куни Санкт-Петербург шаҳридаги МДҲ норасмий саммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 5-7 октябр кунлари Россияга амалга оширилган олий даражали ташриф якунида эришилган келишувларни рўёбга чиқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Товар айирбошлашнинг ўсиш суръатини сақлаб қолиш ҳамда истиқболли кооперация лойиҳаларини илгари суриш мақсадида яқин идоралараро мувофиқлашув ва амалий ҳамкорликни, шу жумладан икки мамлакат ҳудудлари даражасида таъминлаш муҳимлиги қайд этилди.

Минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид