Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
31 декабр куни Тошкентда автобуслар ҳам соат 01:00 гача ишлайди
Пойтахтда автобуслар ҳам 31 декабр куни метрополитен каби соат 01:00 гача ишлайди.
Фото: Kun.uz
31 декабр куни Тошкент шаҳридаги барча автобус йўналишларининг иш вақти 1 январ соат 01:00 га қадар узайтирилди. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» хабар берди.
Пойтахтда тадбирлар ўтказиладиган 18 та манзилга олиб борувчи автобус йўналишлари ҳам эълон қилинган.
«Тошшаҳартрансхизмат» шахсий автомобилда ҳаракатланишдан воз кечиб, жамоат транспортидан фойдаланишга чақирди.
Бундан олдин «Тошкент метрополитени» маъмурияти Тошкент метроси дам олиш кунлари қай тартибда ишлаши тўғрисида маълумот берганди.
2023 йил 31 декабр, якшанба - дам олиш кунида метро поездлари ҳаракати доимий жадвал асосида амалга оширилади.
Иш вақтининг тугаши 1 соатга узайтирилади, яъни барча метро бекатлари 31 декабр соат 05:00 дан 1 январ соат 01:00 гача йўловчиларга хизмат кўрсатади.
Қўшимча дам олиш кунларида (2023 йил 30 декабр, 2024 йил 1-2 январ) метро поездлари якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида, соат 05:00 дан 00:00 гача ҳаракатланади.
Мавзуга оид
11:25
Тошкент кўчаларига панжаралар қайтяпти. Улар хавфли бўлгани учун олиб ташланганди
10:38 / 12.02.2026
Тошкентдаги “Dna motors” автосалони мансабдорлари қамоққа олинди
23:28 / 11.02.2026
Тошкентда йўл қоидабузарликларига оид жарималар бўйича шикоятлар учун Call-марказ ишга тушди
12:58 / 11.02.2026