Ўзбекистон | 14:00 / 30.12.2023
11737
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда майнинг-пул фаолиятини амалга ошириш қоидалари эълон қилинди

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг "Майнинг-пул фаолиятини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.

Майнинг-пул фаолиятини ташкил этиш крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.

Майнинг-пул ўз фаолиятини фақатгина майнинг-пулнинг электрон платформаси орқали амалга оширади.

Майнинг-пул:

  • ўз электрон платформасининг зарур даражада ишлашини таъминлаши;
  • майнинг-пул иштирокчилари операциялари ҳисобини алоҳида юритиши;
  • миллий ва хорижий майнерларни ўзининг электрон платформасига уланиш бўйича талабномалари ижросини таъминлаши;
  • майнинг-пул иштирокчиларининг, майнинг-пулнинг электрон платформасида улар томонидан майнингни амалга оширишда топилган крипто-активларини чиқариш бўйича талабномалари ижросини таъминлаши;
  • ўзининг электрон платформасининг ахборот хавфсизлигини таъминлаши;
  • майнинг-пул иштирокчиларининг реестрини олиб бориши;
  • ҳар куни кун якуни бўйича майнинг-пул иштирокчилари томонидан амалга оширилган операциялар ҳақидаги барча маълумотларнинг (электрон ташувчи воситаларда) захира нусхасини яратиши;
  • майнинг-пул ходимлари ва майнинг-пул томонидан фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида жалб қилинган шахсларнинг майнинг-пул фаолиятини тартибга солувчи, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қиргин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ва майнинг-пул томонидан тасдиқланадиган локал ҳужжатларни (бундан буён матнда локал ҳужжат деб юритилади) билиш даражасини доимий ошириб бориши;
  • крипто-активларни реклама қилиш ва ўз фаолиятини амалга оширишда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган талабларга риоя этиши лозим.

Майнинг-пул қуйидагиларни тартибга солувчи локал ҳужжатларни ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши лозим:

  • майнинг-пулга уланиш;
  • майнингни, топилган крипто-активларни майнинг-пул иштирокчилари орасида тақсимлаш ва уларнинг крипто-ҳамёнларига чиқариш жараёнларини амалга ошириш;
  • майнинг-пулнинг электрон платформасида крипто-активлар листинги ва делистингини амалга ошириш;
  • майнерларни идентификациядан ўтказиш қоидалари.

Майнинг-пулнинг электрон платформасида қуйидагиларни амалга ошириш тақиқланади:

  • майнингни амалга ошириш жараёнида топилган крипто-активларни сотиб олиш, сотиш ва (ёки) бошқа крипто-активларга айирбошлаш бўйича операцияларини;
  • майнинг-пул иштирокчиларининг крипто-активларини сақлаш;
  • муқаддам муомалага киритилган крипто-активларни майнинг-пул ва майнинг-пул иштирокчиларининг крипто-ҳамёнларига ўтказиш;
  • аноним крипто-активлар майнинги ва бошқа операцияларни амалга ошириш.

Майнинг-пул, майнинг-пул иштирокчиларининг майнингни амалга оширишда топилган крипто-активларини (шу жумладан уларнинг номидан), крипто-активлар билан бошқа операцияларни амалга ошириш мақсадида ишлатишга ҳақли эмас.

Мавзуга оид