Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда светофорда тўхтаб турган Nexia ёниб кетди
Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида 28 декабр куни светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган Nexia-2 автомобилида ёнғин чиқди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.
Nexia ҳайдовчисининг сўзларига кўра, ёнғин кутилмаганда юз берган ва у шериги билан ўзини четга олган. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода ёнаётган машина ҳаракатланиб бориб, бошқа бир автомобилга урилгани ва унга ҳам шикаст етказгани акс этган.
«Машинам қияликда турганди, алангани кўриб қўл тормозни тортишни эсдан чиқардик. Бизнинг айбимиз бееътибор бўлиб, машинани ўз вақтида техник кўрикдан ўтказмаганимизда бўлди», — дейди ҳайдовчи.
Ҳодиса жойига битта ёнғин-қутқарув экипажи етиб келган ва улар оловни ўчирган.
Ҳодиса оқибатида жароҳатланганлар йўқ, Nexia тўлиқ ёниб кетган.
Мавзуга оид
17:56
Тошкентда ЙТҲ оқибатида Lacetti иккига бўлиниб кетди
11:56
Дониёр Турғунов устидан суд бошланди: автомобилни олиб қочиш моддаси айбловдан чиқарилган
16:44 / 29.06.2026
Андижонда Malibu пиёдалар йўлидан ўтаётган уч кишини уриб кетди
13:57 / 25.06.2026