АИ-80 бензинини акциз солиғидан озод этиш муддати якунланди
АИ-80 маркали бензин учун акциз солиғига вақтинчалик нол ставка қўллаш даври 2023 йил 31 декабр куни якунига етди. 1 январдан UNG Petro шохобчаларида бу маркадаги бензин 6800 сўмдан сотилмоқда.
Ўзбекистонда маҳаллий ишлаб чиқарилган ва импорт қилинган АИ-80 маркали бензинга нисбатан акциз солиғининг нол ставкасини қўллаш бўйича вақтинчалик тартиб муддати 2023 йил 31 куни якунланди.
Бу имтиёз метан-шохобчаларга чекловлар киритилгани сабаб бензинга талаб ошгани муносабати билан 2022 йил 13 декабрдан бошлаб жорий этилган ва аввалига 2023 йил 1 мартгача деб белгиланган эди. Кейинроқ имтиёз муддати йил охиригача узайтирилганди.
Энергетика вазирлигидан Kun.uz'га маълум қилинишича, акциз солиғи бўйича имтиёзли давр якунига етгач, 1 январдан эътиборан “Ўзбекнефтгаз”га қарашли UNG Petro шохобчаларида АИ-80 бензини 6800 сўмдан сотила бошланган.
Хусусий АЁҚШларда эса ушбу маркадаги бензин бундан қимматроқ нархда сотилмоқда. Вазирлик хусусий шохобчалардаги нархни 8000 сўмдан оширмаслик бўйича ҳуқуқий механизм жорий этиш юзасидан ҳукуматга таклиф киритган.
“Ўзбекнефтгаз” маълумотига кўра, импорт қилинадиган ва маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган автобензин учун акциз солиғи ставкаси 1 тонна учун 303 минг сўм; якуний истеъмолчига реализация қилинадиган автобензиннинг солиқ ставкаси 1 тонна учун 565 минг сўм ёки бир литр учун 425 сўм деб белгиланган.
Мавзуга оид
12:54 / 02.01.2025
Carvon АЁҚШларида Аи-80 бензини 8150 сўмгача қимматлашди
13:50 / 27.12.2024
Тошкент вилоятидаги учта АЁҚШда сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди
15:57 / 21.12.2024
Ўзбекистонда газ, нефт ва бензин ишлаб чиқариш камайишда давом этяпти
07:35 / 16.12.2024