«Афросиёб», «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» поездлари чипта нархи ошади
2024 йил 20 январдан бошлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездлари ҳамда «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» тезюрар поездларининг чипталар нархи 20 фоизга ошмоқда.

Фото: Kun.uz
«Ўзбекистон темирйўллари» хабарига кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги идоралараро тариф комиссияси қарорига мувофиқ, темирйўл инфратузилмасини ислоҳ қилиш, электр энергияси-ёнилғи, логистика ва транспорт харажатларини қоплаш, шунингдек, йўловчи вагонлари паркини янгилаш, янги юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш, темирйўл вокзалларини давр талабларига мувофиқ сақлаш мақсад қилинган.
Юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» поездлари чипталарининг янги нархлари:
Тошкент — Бухоро — Тошкент
- VIP - 636 000 сўм
- Бизнес - 462 000 сўм
- Эконом - 336 000 сўм
Тошкент — Қарши — Тошкент
- VIP - 534 000 сўм
- Бизнес - 390 000 сўм
- Эконом - 282 000 сўм
Тошкент — Самарқанд — Тошкент
- VIP - 396 000 сўм
- Бизнес - 276 000 сўм
- Эконом - 204 000 сўм.
Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон Республикаси темирйўл транспорти соҳасини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга мувофиқ, 2024 йил 1 январдан бошлаб юқори тезликдаги ва тезюрар поездларда йўловчиларни ташиш хизматлари тарифларини давлат томонидан тартибга солиш амалиётидан воз кечилган.
Тавсия этамиз
Путин Россия Одессага даъво қилмаслиги шартини айтган – «Коммерсант»
Жаҳон | 22:26 / 19.03.2025
Қозоғистонда амалдорлар қамоқхоналарга экскурсияга олиб борилмоқда
Жаҳон | 18:16 / 19.03.2025
Трамп: «Украинага босим ўтказишга мажбур бўлгандик»
Жаҳон | 20:53 / 18.03.2025
Temu Ўзбекистонда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтди
Ўзбекистон | 20:25 / 18.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Paynet: 2024 йил якунлари ва жорий йил режалари ҳақида
Жамият | 17:00
-
Акмал Шукуров Қозоғистондан Тошкентга экстрадиция қилинди
Ўзбекистон | 16:30
-
Умуммиллий бирдамлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш бўйича жамоатчилик кенгаши ташкил этилади
Ўзбекистон | 16:26
-
Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари бўйича қўмита ташкил этилади
Ўзбекистон | 16:25
Мавзуга оид

12:47 / 15.03.2025
Темирйўл транспортида божхона кўриги қанча давом этиши белгиланди

20:13 / 13.03.2025
Андижонда 26 ёшли йигитни поезд уриб кетди

11:06 / 12.03.2025
Тошкент - Бухоро йўналишида қўшимча «Афросиёб» поезди қатновлари йўлга қўйилади

16:57 / 10.03.2025