20:04 / 05.01.2024
10877

Чипта нархи оширилмайдиган маҳаллий поезд йўналишлари маълум қилинди

Бир қатор маҳаллий йўналишларда чипта нархи ўзгаришсиз қолади. 

Фото: Ўзбекистон темир йўллари

Маҳаллий поезд йўналишларида чипта нархи оширилмайди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ хабар берди. 

Аввалроқ, 20 январдан бошлаб, «Афросиёб» электропоездлари ҳамда «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» тез юрар поездларининг чипта нархи 20 фоизга оширилаётгани ҳақида хабар берилган эди. 

Қайд қилинишича, қуйидаги маҳаллий йўналишларда чипта нархи ўзгаришсиз қолади:

- 54/53-сонли «Тошкент — Қўнғирот — Тошкент» йўналиши;

- 56/55-сонли «Тошкент — Хива — Тошкент» йўналиши;

- 58/57-сонли «Тошкент — Шовот — Тошкент» йўналиши;

- 72/71-сонли «Тошкент — Олот — Тошкент» йўналиши;

- 80/79-сонли «Тошкент — Термиз — Тошкент» йўналиши;

- 82/81-сонли «Тошкент — Сариосиё — Тошкент» йўналиши;

- 125/126-сонли «Андижон — Хива — Андижон» йўналиши;

- 95/94-сонли «Андижон — Тошкент — Андижон» йўналиши;

- 129/130-сонли «Андижон — Термиз — Андижон» йўналиши.

Top