Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қўйлиқ улгуржи бозори реконструкция сабаб ёпилади
Пойтахтнинг барча бозорларига маҳсулотларни асосий етказиб берувчиси бўлган Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозорида реконструкция ишлари бошланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, бозорга олиб келинаётган маҳсулотлар бозор ҳудудига сиғмай, атрофидаги ҳудудларда, шу жумладан Чирчиқ канали бўйида тартибсиз савдо амалга оширилаётгани ҳамда бозор ҳудудига кунига 600 дан ортиқ юк машиналари кириб-чиқиши автомобил йўлларнинг тирбандлигига асосий сабаб бўлмоқда ва аҳолига жиддий ноқулайликлар яратмоқда.
Реконструкция даврида тадбиркорлар ўз фаолиятини «Фуд Сити», «Тошкент индекс» ва бошқа савдо мажмуаларида ташкил этилган шароитларда давом эттириши таклиф қилинади.
Бунда, тадбиркорлар мулкларини кўчириш билан боғлиқ бўлган харажатлар (транспорт, юклаш, тушириш ва бошқалар) бепул амалга оширилади ҳамда савдо мажмуаларидаги дўконлар учун ижара тўловларидан 3 ой муддатга озод қилинади.
Аҳолига қулай шароит яратиш мақсадида «Қўйлиқ» массивидан бозор ҳудудигача йўлкира олинмайдиган 10 та автобус йўналишга қўйилиб, жамоат транспорти учун шоҳ бекат ташкил қилинди ва шаҳарнинг барча йўналишларга чиқиш имкони яратилди.
Бозорда фаолият юритаётган 144 нафар ишчи-ходимлар «Фуд Сити» ва «Тошкент индекс» савдо мажмуаларида иш билан таъминланади.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026