Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Келгуси ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди
«Ўзгидромет» 8-10 январ кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Фото: Kun.uz
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9 январда айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8 январда кечаси -0...-5 даража, кундузи +5...+10 даража; 9-10 январда кечаси +0...+5 даража, кундузи +9...+14 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9 январда айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8 январда кечаси +0...+5 даража, кундузи +7...+12 даража; 9 январда кечаси +0...+5 даража, кундузи +13...+18 даража; 10 январда кечаси +3...+8 даража, кундузи +13...+18 даража бўлади.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 8 январда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 9-10 январда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9 январда айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8 январда кечаси +0...+5 даража, кундузи +7...+12 даража; 9 январда кечаси +0...+5 даража, кундузи +10...+15 даража; 10 январда кечаси +2...+7 даража, кундузи +13...+18 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9 январда айрим жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8 январда кечаси +2...+7 даража, кундузи +10...+15 даража; 9 январда кечаси +2...+7 даража, кундузи +14...+19 даража; 10 январда кечаси +3...+8 даража, кундузи +14...+19 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 8 январда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 9-10 январда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +0...+5 даража, кундузи 8 январда +7...+12 даража, 9-10 январда +9...+14 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, 8 январда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. 9-10 январда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. 8-9 январда Тошкент ва Наманган вилоятлари тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Ҳарорат 8 январда кечаси -4...+1 даража, кундузи +0...+5 даража, 9-10 январда кечаси -2...+3 даража, кундузи +4...+9 даража бўлади.
Мавзуга оид
12:12 / 26.12.2025
Ҳафта охирида ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда
09:59 / 23.12.2025
Ўзгидромет: инверсия жараёнлари фаоллашиб, ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин
16:59 / 22.12.2025
Янги йил арафаси бироз қуруқ ва илиқ ўтади
14:58 / 22.12.2025