Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қайси ойда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ҳажми энг юқори бўлгани айтилди
Қайси ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажми энг юқори бўлгани тўғрисида маълумот берилди.
2023 йилнинг январ-ноябр ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 57,3 млрд АҚШ долларига етган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 11 ойида ойлар кесимида қайд этилган ташқи савдо айланмаси ҳажми бўйича ноябр ойи етакчилик қилмоқда – 6,3 млрд доллар.
Ундан кейинги ўринлардан ташқи савдо айланмаси ҳажми мос равишда 6,2 млрд долларга тенг бўлган май ҳамда октябр ойлари жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган ойлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:
- мартда – 5,8 млрд;
- июлда – 5,8 млрд;
- августда – 5,1 млрд;
- январда – 5,0 млрд;
- апрелда – 4,8 млрд;
- сентябрда – 4,7 млрд;
- февралда – 3,9 млрд;
- июнда – 3,4 млрд;
Маълумот учун, рақамлар яхлитланган ҳолда берилган.
Мавзуга оид
08:00
Хитойнинг 2025 йилги савдо харитаси: АҚШ етакчи, Осиё тезлашмоқда
13:29 / 19.02.2026
Ижара хизматлари ҳажми ошди: энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида
12:36 / 19.02.2026
Янги корхоналар сони бўйича Тошкент шаҳри етакчи бўлди
11:53 / 19.02.2026