Ўзбекистон | 12:54 / 10.01.2024
17725
2 дақиқада ўқилади

Жисмоний шахслар ер солиғи базавий ставкалари ўзгарди

Жисмоний шахслар учун ер солиғининг базавий ставкалари 12 фоизга индексация қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар, шунингдек, туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари кенгашларининг иқтисодий ривожланишга қараб, камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаш ҳуқуқи сақланиб қолинди.

Солиқ қўмитаси хабарига кўра, жорий солиқ даври учун солиқ ставкалари ҳар йили 10 январгача (илгари 31 декабргача) халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашлари томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари жойлашган ердаги солиқ органларига тақдим этилади.

2024 йилда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлардан (уй-жой фондининг кўчмас мулк объектлари эгаллаб турган ерлар) олинадиган солиқ миқдори 2023 йил учун ҳисобланган солиқ суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги лозим.

Солиқ кодексининг 434-моддасига аниқлик киритилди, унга кўра кўп квартирали уйлар эгаллаган ва кўп квартирали уйлар мулкдорларига умумий фойдаланиш (нотижорат мақсадларда) учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида берилган кўп квартирали уйларга туташ ер участкалари солиқ солиш объекти бўлмайди.

Жисмоний шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадларида, шунингдек, деҳқон хўжалиги юритиш учун берилган ер участкаларига солиқ солиш тартиби ва ставкалари ўзгаришсиз қолди.

Солиқ органлари тўлов хабарномаларини фақатгина қоғоз кўринишида, солиқ тўловчига имзо қўйдириб эмас, балки мавжуд бўлган тақдирда, солиқ тўловчи шахсий кабинетига электрон тарзда, солиқ тўловчи номига расмийлаштирилган уяли телефон рақамига ва солиқ органлари махсус мобил иловасига СМС-хабарнома тарзида, шунингдек, тўлов хабарномаси олингани фактини ва олинган санани тасдиқловчи бошқа усулларда етказиши мумкин.

Мавзуга оид