Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Мадам Клод» Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди
Одам савдосида айбланиб қидирувга берилган Нилуфар Мирхонова бир неча кун олдин Туркиянинг Чаноққалъа вилояти ҳудудида қўлга олинганди.
«Фаҳш баронессаси» ва «Мадам Клод» лақаблари билан танилган, Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбир доирасида қўлга олинган ўзбекистонлик Нилуфар Мирхонова депортация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси хабар берди.
«Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралади», дейилади хабарда.
Ўзбекистон ИИВ маълумотига кўра, 1989 йилда туғилган Нилуфар Мирхонова Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми «а», «в», «г», «з», «и» бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этишда айбланиб, қидирувга берилган эди.
Бундан олдинроқ Ўзбекистоннинг халқаро қидирувга берилган 8 нафар фуқароси Туркияда қўлга олингани, улар орасида қўшмачиликда ва одам савдосида айбланган Нилуфар Мирхонова ҳам борлиги хабар қилинганди.
Мавзуга оид
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
09:34 / 18.04.2026
Тошкентда одам савдоси билан боғлиқ ҳолат аниқланди
14:20 / 23.02.2026
Instagram орқали алданган қизлар: Бухорода жиноий гуруҳ қўлга олинди
22:20 / 03.02.2026