14:30 / 11.01.2024
17387

Афғонистонда юз берган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

Пайшанба куни соат 14:20 да Афғонистонда 6 магнитудали зилзила содир бўлди. Унинг кучи Ўзбекистоннинг 10 та ҳудудида сезилиб, 2−3 баллни ташкил этди.

11 январ куни куни Афғонистонда содир бўлган ер силкиниши Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида сезилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилди.

Соат 14:20 да қайд этилган зилзила координаталари: 36,7 градус шимолий кенглик; 70,34 градус шарқий узунлик. Чуқурлик 180 км.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Сурхондарё вилоятида 2-3 балл, 279 км;
  • Фарғона вилоятида 2 балл, 428 км;
  • Жиззах вилоятида 2 балл, 439 км;
  • Самарқанд вилоятида 2 балл, 441 км;
  • Сирдарё вилоятида 2 балл, 443 км;
  • Қашқадарё вилоятида 2 балл, 466 км;
  • Андижон вилоятида 2 балл, 486 км;
  • Наманган вилоятида 2 балл, 492 км;
  • Тошкент шаҳрида 2 балл, 516 км;
  • Навоий вилоятида 2 балл, 575 км.
Top